Хоразмда ер сотувчилар катта пул билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гурлан тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар Б.Ю. (муқаддам судланган) ва Д.Ю. фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, Шовот тумани, “Мевазор” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 25 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 66 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 45 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter