Хусусий мактаб ва боғча қуриш учун танлов эълон қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча тадбиркорлар ва инвесторларни 135 та хусусий мактабгача таълим муассасаси ва 60 та хусусий мактаб қуриш учун танловда қатнашишга таклиф этади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги танлов ғолибларига хусусий мактабгача таълим муассасаси ва мактаблар қуриш учун умумий майдони 2000 м. кв.гача бўлган ер майдонларини доимий фойдаланишга ажратиб беради.
Танлов шартлари:
Қурилиш ишларини 2018 йил 31 декабрга қадар якунлаш;
Ташаббускор ҳисоб рақамида 5,0 млрд.сўм маблағ бўлиши;
Ажратиб берилган ер майдонидан мақсадли фойдаланиш.
Барча тадбиркорлар, инвесторлар ўз таклифларингизни 2018 йил 31 августга қадар қуйидаги манзил бўйича юборишингиз сўралади.
Телефон: +998 98 309 84 48
Электрон манзил: office@tashkent.uz, info@tashkent.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter