«Янги Аҳмадбой» 500 кишини чув туширди
Realnaya investitsiya МЧЖ асосчиси (1995 йилда туғилган) ўзини трейдер-блогер деб таништирган ва Телеграм-Инстаграмда мижозларнинг ишончига кириб, 15 минг доллардан 200 минг долларгача миқдордаги пулларни қабул қилган.
Ўрнига эса уларга ҳар ойда камида 10% дан фойда беришни ваъда қилган. Ваъда қилинган фойдани янги жалб этилган фуқароларнинг пуллари ҳисобидан тўлаб келган.
Унинг айтишича, 500 дан ортиқ мижозлар билан олди-берди қилган ва бугунги кунда 2,5-3 млн АҚШ доллари атрофида қарзи бор. Ноқонуний йўл билан топилган даромадларини бир нечта кўчмас мулклар ва қимматбаҳо автомашиналар харид қилиш орқали легаллаштирган.
Ҳозирда Жиноят кодексининг бир нечта моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва у қамоққа олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter