Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ташкил этилган туманда илк гала-концерт ўтказилди

Янги ташкил этилган туманда илк гала-концерт ўтказилди

Тошкент шаҳрининг энг катта тумани бўлган “Янгиҳаёт”да аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида "Ёшлар билан янги ҳаёт қурамиз" шиори остида катта концерт дастури ўтказилди.

15 минг аҳоли ташриф буюрган гала-концертда Фарруҳ Зокиров, Озодбек Назарбеков, Илҳом Фармонов, Умидахон, Валижон Шамшиев, "Саҳар" гуруҳи ва бошқа ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларининг куй-қўшиқлари, сўз усталарининг чиқишлари янгиҳаётликларга юқори кайфият улашди.

Янги ташкил этилган туман ҳокимлиги олиб борилаётган жадал ривожланиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда, туман аҳлига қулайликлар, яхши кайфият улашишда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг