Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси мажбурий пахта терими сабаб жаримага тортилди

Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси мажбурий пахта терими сабаб жаримага тортилди

Мажбурий меҳнатга қарши амалга оширилаётган кенг миқёсдаги тадбирларга қарамай, ҳамон қонун бузилиш ҳолатлари учраяпти, деб хабар берди Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Хоразм вилояти Боғот тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ҳамда худди шу ҳудуднинг Молия бўлими раҳбари ишчи ходимларни мажбуран пахта йиғим-терим ишларига жалб этганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисми билан (энг кам иш ҳақининг 30 баробарида) маъмурий жаримага тортилди.

Наманганда Ватанпарвар ташкилоти вилоят кенгаши тасарруфидаги Тўрақўрғон ўқув спорт техника клуби раҳбари ҳамда Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилояти Тошлоқ тумани кенгаши раиси ҳам ходимларни уларнинг розилигисиз мажбуран пахта йиғим-терим ишларига жалб этган. Айни сабабдан улар ҳам энг кам иш ҳақининг 30 баробарида маъмурий жаримага тортилди.

Шунингдек, Оққўрғондаги фермер хўжаликларининг биридан теримчилар учун яратилган шароитларнинг қониқарли эмаслиги юзасидан мурожаат келиб тушган. Давлат меҳнат инспекцияси зудлик билан мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, қуйидагича хулоса қилди: мурожаат асоссиз! Аниқланишича, «Қўчқор Чавандоз» фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчиларга терим пуллари ўз вақтида бериляпти. Бундан ташқари, теримчиларнинг овқатланиши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, терим далаларига ичимлик суви ва чой берилиши ҳам йўлга қўйилган.

Бироқ Тошкент вилоятининг мазкур туманидаги ҳамма хўжаликларда ҳам вазият қониқарли эмас. Давлат меҳнат инспекцияси келиб тушган мурожаатни ўрганиб, теримчи Худойбердиевага терим пуллари вақтида тўланмагани ҳамда уларга етарли даражада шарт-шароит яратилмаганини аниқлаган. Натижада отряд раҳбари ҳамда банкнинг масъул ходими МЖтКнинг 49-моддаси билан жаримага тортилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг