Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёз жазирамасида сиз тановул қиладиган маҳсулотлар ва бу музқаймоқ эмас

Ёз жазирамасида сиз тановул қиладиган маҳсулотлар ва бу музқаймоқ эмас

Маълумки, иссиқда асосий нарса — сувсизланишнинг олдини олиш учун кўпроқ суюқлик ичишдир.

Хўш, озиқ-овқат ва ичимликлар «совишимизга» ёрдам берадими?

Биз ўзимизни «совитмоқчи» бўлганимизда музқаймоқ ва муздек лимонад тўғри танловдек туюлади, аммо улар фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин. Совуқ овқат ва ичимликлар совитишни таъминлайди, лекин фақат қисқа вақт ичида. Яъни озиқ-овқат ва уни қайта ишлаш ҳар доим ҳароратнинг ошишига олиб келади, чунки овқат ҳазм қилиш жараёни қувват талаб қилади.

Қуёшли кунда иссиқ нарса ичиш фақат жанубий мамлакатлар, масалан, Марказий Осиё аҳолиси учун табиийдир. Улар иссиқ ичимликлар тана ҳароратини тартибга солишга ёрдам беришини билишади. Бу бутун танага совутувчи таъсир кўрсатадиган терлашни рағбатлантиради.

Бундан ташқари, агар ёзда иштаҳангиз бўлмаса, сиз ёлғиз эмассиз. Мавсумий ўзгаришлар, жумладан, ҳарорат ва кундузги ёруғлик иштаҳамизга таъсир қилади. Бунинг сабабларидан бири: тана иссиқликни чиқариш билан боғлиқ функцияларни камайтириш орқали тана ҳароратини тартибга солишга ҳаракат қилади ва бу биринчи навбатда, озиқ-овқат ҳазм қилишдир.

Брокколи

Сизга ёқадими ёки йўқми, брокколи иссиқликни енгиш учун жуда яхши маҳсулот. У овқат ҳазм қилишга ёрдам беради, қондаги қанд миқдорини паст даражада ушлаб туради ва ич қотишининг олдини олади. Ва энг муҳими, брокколи 91 фоиз сувдан иборат.

Қовун

Қовун ҳатто энг кучли чанқоқни ҳам қондиради. Қовун 95 фоизгача сувни ўз ичига олган паст калорияли полиз мевасидир. Қайси бири фойдали: қовунми ёки тарвузми?! Бу масала бўйича баҳслар чексиз давом этмоқда. Қовунни иссиқда фойдали таомлар қаторига киритдик. Тарвуз билан солиштирганда, у кўпроқ шакарни ўз ичига олади, шунингдек, кўпроқ фойдали клетчатка (бу очликни тезроқ қондиради) ва С витамини миқдори анча юқори, чунки аскорбин кислотаси ҳароратдан келиб чиқадиган шамоллаш хавфи билан курашишга ёрдам беради.

Баргли кўкатлар

Баргли сабзавотлар ҳам жуда кўп сувни ўз ичига олади — тахминан 85 фоизгача. Бу уларни осон ҳазм бўлишига олиб келади ва улар ошқозонда оғирлик ҳиссини туғдирмайди. Карам ва исмалоқгача баргли сабзавотлар каротеноидларга бой бўлиб, улар танани А витамини билан таъминлайди, бу терини ортиқча ултрабинафша нурланишидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Манго

Манго иссиқ ҳаво учун идеал маҳсулотдир. Манго таркибидаги темирнинг юқори миқдори танадаги калций даражасини оширади. Манго шунингдек, иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган А ва C витаминларига бой. Бодом ёки кокос сутидан тайёрланган манго музқаймоғи ажойиб ёз десертидир. У минимал шакарга эга ва вегетарианлар талабига жавоб беради.

Ялпиз

Ялпиз танани кўп сув билан таъминламаса-да, биз уни истеъмол қилганимизда салқинлик беради. Бу ўт ўзининг табиий таъми туфайли миямизга совуқлик ҳиссини беради. Ялпиз ҳам чанқоғингизни қондиради, агар сиз уни бир бўлак бодринг билан совуқ сувга қўшсангиз. Бу ичимлик хона ҳароратида сув ичишдан кўра фойдаси яхшироқ.

Бодринг

Бодринг иссиқ ёз кунлари учун ажойиб сабзавот ҳисобланади, чунки улар 95 фоиз сувдан иборат. Бодрингни истеъмол қилишдан олдин янгилигига ишонч ҳосил қилинг, чунки улар озгина эскирган бўлса ҳам жуда кўп намликни йўқотади.

Чили қалампири

Чили қалампирини, эҳтимол, кўпчилик иссиқ ҳавода истеъмол қилишни ўйлаб кўрмаган бўлса керак. Гап шундаки, аччиқ қалампир оғиздаги иссиқлик рецепторларини рағбатлантиради, қон айланишини яхшилайди ва танани совутадиган терлашни келтириб чиқаради. Бироқ, танангизни аччиқ овқатлар билан ортиқча юкламасликка эҳтиёт бўлинг. Ва унутмангки, сиз ичингиздаги «оловни» сув билан ўчира олмайсиз. Агар қалампир жуда аччиқ бўлса, уни гуруч ёки нон, табиий йогурт ёки сметана билан истеъмол қилинг. Қалампир оғзингизни куйдирса кўп ҳолларда шакар ва лимон шарбати ёрдам беради. Таиланд ёки ҳинд таомларини ейишга ҳаракат қилинг. Бу мамлакатларнинг аҳолиси иссиқдан мана шу усулда қочиши бежиз эмас.

Помидор

Қизил помидор 94 фоиз сув, яшил помидор эса сув 93 фоиз. Улар қўшимча сув манбаи бўлиб, яъни салатларда помидорни истеъмол қилинг, уларни сендвичлар ва совуқ суюқ таомларга қўшинг.

Мевалар

Қорағат, малина, қулупнай, асал — иссиқ ёзнинг ажойиб совғалари. Анъанавий хитой табобатига кўра, улар танада совуқ энергия ҳосил қилади.  Қолаверса қулупнай, смородина ва малина бутун танадаги қон айланишини яхшилайди ва терини янгилайди. Бу иссиқ ёз ойларида муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари сабзавотли шўрвалар ёздаги энг фойдали таом. Қатиқли, сузмали суюқ таомлар ҳам фойдадан холи эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг