Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 сентябрь куни коронавирус қайд этилганлар минимумга яқинлашди

3 сентябрь куни коронавирус қайд этилганлар минимумга яқинлашди

Шу йилнинг 3 сентябрь куни мамлакатимизда 257 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги ҳолат икки ойдан зиёдроқ вақт аввалги, яъни 27 июнь куни коронавирус қайд этилган 255 нафарлик минимумга яқинлашди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Сирдарё, Хоразм, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 293 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 797 нафар бемордан 40 176 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 287 нафар бемордан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг