Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

45 дақиқа дарс давомида вирус юкламаси ортмайдими? Мутахассис жавоби

45 дақиқа дарс давомида вирус юкламаси ортмайдими? Мутахассис жавоби

Фото: «Lomservis.net»

45 дақиқа дарс давомида ёпиқ синфда дарс ўтишда, айниқса, ўқувчилар орасида касалланганлар бўлса, вирус юкламаси ортмайдими? Ушбу саволга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

Энг аввало, ҳар бир ота-она шуни тушуниши керакки, бола ва ўзлари учун энг хавфсиз муҳит — бу хонадон ҳисобланади. Уйдан ташқарига чиқдингизми, касаллик юқтириб олиш хавфи юқори бўлади.

Мактабларга тўхталадиган бўлсак, ўқишга борган болалар сони кўпроқ бўлади, бизга маълумки, уйдан ташқарида 2-3 кишидан ортиқ одамлар бўлса, касаллик юқтириб олиш хавфи юқори.

ССВ томонидан мактабларда болаларни хавфсиз таълим олиши учун белгиланган талаблар:

синфларда дарс ўтиш жараёнида болалар ниқобларда бўлиши;

ниқоблар ҳар 2-3 соатда алмаштирилиши;

болалар орасида 2 метрдан ортиқ масофани сақлаш;

қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш имкониятини яратилиши шарт.

Агар болаларнинг оилаларида касалланган бемор бўлса, бундай ҳолатда улар касаллик ташувчиси бўлиши мумкин.

Бир синфда ўтирган болалар 45 дақиқа дарс давомида, кун буйи 3-4 та фан ўтилса, албатта, вирус юкламаси кўпайиши мумкин.

Бундай ҳолатларда хоналар кунига 3-4 мартадан кўп шамоллатилиши керак.

Ҳар кун якунида хоналар ва йўлаклар дезинфекция воситалари қўшилган эритмалар билан дезинфекцияланади.

Агар болаларнинг барчаси белгиланган санитария қоидаларига риоя қилишса, вирус юкламаси камаяди.

Шунингдек, мактабда ёки уйга келиши билан имкон қадар тез-тез томоқ чайиб турилса — вирус юкламаси янада камайиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг