Бразилия матбуоти: соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига ишонч йўқ

Бразилияда бир кеча-кундузда 15 645 кишида коронавирус аниқланди, 679 киши вафот этди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бир кун олдин 685 427 кишида касаллик қайд этилгани маълум қилинганди. Шунга кўра COVID-19 га чалинганлар сони 701 081 кишидан ошди, жами 37 991 киши ҳаётдан кўз юмди, деб ёзади «РИА Новости».
Бразилиянинг энг йирик оммавий ахборот воситалари коронавирус бўйича ўзларининг статистикасини олиб бормоқда. Уларнинг таъкидлашича, соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари ишончли эмас. ОАВ ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда бир кеча-кундузда 19 631 кишида касаллик қайд этилган бўлиб, 849 киши вафот этган.
ЖССТ ва Хопкинс университети маълумотларига кўра, Бразилия коронавирус қурбонлари сони бўйича АҚШ ва Буюк Британиядан сўнг учинчи ўринда, касалликни юқтирганлар сони бўйича фақат АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter