Британия коронавирус қурбонлари бўйича Хитойни ортда қолдирди

«Sky News» хабарига кўра, Бирлашган Қиролликда қурбонлар сони 684 нафарга кўпайиб, 3605 кишига етган. Ўз навбатида, Хитойда қурбонлар сони, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотига кўра, 3350 кишидан ошмайди.
Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, ҳозир дунё бўйича бир миллионга яқин киши вирусни юқтирган бўлиб, 50 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди.
Касалликка чалинганлар сони бўйича АҚШ анча илгарилаб кетди — 213 600. Италияда 115 минг, Испанияда 110 минг киши коронавирусни юқтирди.
Лекин Италия қурбонлар сони бўйича дунёнинг барча мамлакатлари орасида биринчи ўринда: қарийб 14 минг киши вафот этди. Иккинчи поғонада Испания турибди — ўн мингдан сал зиёдроқ. АҚШда 4800 минг киши вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter