Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Европа иттифоқи коронавирусга қарши курашга 7,5 млрд евро йиға оладими?

Бугун Европа иттифоқи коронавирусга қарши курашга 7,5 млрд евро йиға оладими?

Фото: «РИА Новости»

Бугун, 4 май куни Европа иттифоқи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда бутунжаҳон онлайн-марафонини ўтказмоқда (Брюссель вақти билан соат 15:00 да бошланади).

«Коронавирусга глобал жавоб» марафонидан мақсад касалликка қарши вакцина ҳамда дорилар ишлаб чиқариш учун керакли маблағни йиғишдир.

Халқаро донорлик телеконференциясини ўтказиш ташаббусини 15 апрель куни Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляен билдириб, ташкилотлар, компаниялар ва мамлакатларни бутунжаҳон COVID-19 га қарши курашиш ҳаракатига хайрия қилишга чақирди. Таклиф ЖССТ, халқаро ташкилотлар ва мамлакатлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Ташаббусни биринчилар қаторида қўллаган Саудия Арабистони 500 млн. доллар ажратди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг