Дунё аҳолисининг 10 фоизи COVID-19 га қарши антитаначаларга эга — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош олими Сумия Сваминатан дунё аҳолисининг қанча қисми COVID-19 га қарши антитаначаларга эга эканлиги ҳақида «Твиттер»да маълум қилди.
Жаҳон аҳолисининг 10 фоиздан камроғида коронавирусга қарши антитаналар ҳосил бўлган. Бундан ташқари, баъзи шаҳарларда, йирик инфекция ўчоқлари пайдо бўлган бўлса-да, аҳолининг камида ярми инфекцияга қарши антитаначаларга эга.
Жамоавий иммунитетни фақат глобал миқёсда эмлаш орқали ривожлантириш мумкин, деди Сваминатан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter