Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмлаш дастурига 172 мамлакат қўшилди

Эмлаш дастурига 172 мамлакат қўшилди

Фото: «Blog.tipranks.com»

Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича COVAX халқаро механизмига 172 давлат қўшилди. Бу ҳақда душанба куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, халқаро ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Айни пайтда портфелда тўққизта препарат борлиги таъкидланмоқда.

Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

ЖССТ бош директорининг айтишича, ҳамкорликка кириш сўрови билан хатлар ўтган ҳафтада барча мамлакатларга юборилган.

Тедрос Аданом Гебрейесуснинг фикрича, вакцинациянинг бошланғич босқичида вакциналар етказиб бериш чекланган бўлади. Шунда биринчи навбатда хавф-хатар юқори бўлган шахслар вакцина билан таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг