Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Еттита ҳудудда фуқаролар орасида касалланганлар аниқланди

Еттита ҳудудда фуқаролар орасида касалланганлар аниқланди

2020 йил 20 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 314 (+165) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 135 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафардан Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 69 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафари, Андижон вилоятида 44 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 11 нафар, жами 184 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 9 463 (+184) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 760 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг