Европа Иттифоқи AstraZeneca билан эмлашни қайтадан бошламоқчи
Европа Иттифоқи мамлакатлари AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни қайта бошлашмоқда, деб хабар беради МИР 24.
Европа дори агентлиги мутахассислари баъзи беморларда эмлаш ва қон қуюқлашиш ўртасида ҳеч қандай боғлиқликни топмаганлар.
Кўпинча бундай асоратлар аёлларда учрайди. Аммо, агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, нозик жинс вакилларини хавф гуруҳига киритишга ҳали эрта. Италия, Франция ва Германия бугундан бошлаб эмлашни қайта бошлашмоқда. Ножўя таъсири йўқ дея айтилган баёнотлардан сўнг Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон AstraZeneca вактсинаси билан эмланишга ваъда берган.
«Барчамиз имкон қадар эмлаш олишимиз даркор. Мен ҳам ўз навбатида эмлаш қабул қилишга тайёрман», деган Жонсон.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцинадан дастлабки 600 минг доза Ўзбекистонга ҳам олиб келинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter