Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франциялик 117 ёшли онахон коронавирусни енгди

Франциялик 117 ёшли онахон коронавирусни енгди

Люсиль Рандон.

Фото: «Wikimedia»

Франциялик Люсиль Рандон 117-ёшини нишонлаш арафасида коронавирусни енгди. Онахон Тулондаги қариялар уйида яшайди.

«Var-Matin» газетаси ёзишича, Люсиль Рандонда коронавирус инфекцияси 16 январь куни аниқланган, унинг касаллиги симптомларсиз кечган.

Люсиль Рандон 1904 йилнинг 11 февралида таваллуд топган.

Ҳозирга келиб энг узоқ умр кўриш бўйича жаҳон рекорди бошқа бир француз аёли Жанне Кальманга тегишли. У 1997 йилнинг августида, 122 йил ва 164 кун умр кўриб, вафот этган.

2021 йилнинг январь ойида дунёдаги энг кекса инсон япониялик Канэ Танака 118-таваллуд айёмини нишонлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг