Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ пойтахтда коронавирус юқтиришдан эҳтиёт бўлишни сўрамоқда (фото)

ИИББ пойтахтда коронавирус юқтиришдан эҳтиёт бўлишни сўрамоқда (фото)

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Пойтахтда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг сони ошиб бормоқда. Шу сабабли Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари СЭХ хизмати вакиллари билан биргаликда хизмат кўрсатиш ва савдо соҳалари ишчилари ва фуқаролар орасида профилактик ишлар олиб боришмоқда.

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги эслатилмоқда. Оддий тиббий ниқоб тақиш ҳам вирус ташувчи билан ўртада жиддий тўсиқ вазифасини ўташи тушунтирилди. Ёнида шахсий ҳимоя воситаси бўлмаганларга тиббий ниқоб берилди. Савдо жойларида, гўзаллик салонларида ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларида антисептиклар борлиги, мижозларнинг тана ҳароратлари ўлчаниши, ижтимоий масофа сақланиши текширилди. Бундан ташқари, кўп қаватли уйларга кириш жойлари ва болалар майдончалари дезинфекция қилинди.

Жами ўткан сутка давомида ички ишлар органлари ходимлари ва СЭХ вакиллари фуқаролар томонидан эпидемияга қарши кураш қоидалари бузилганлиги билан боғлиқ (тиббий ниқобсиз юриш) 876 та фактларни, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ишчилари томонидан 19 қоидабузарликларни қайд этишди.

Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари! Карантин қоидаларига жиддий муносабатда бўлишингизни сўраймиз. Коронавирус инфекцияси хавфи йўқолиши ва бизнинг одатий ҳаёт тарзимизга қайтишимиз ўзимизга боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг