Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда коронавирус билан касалланишлар сони 500 миллиондан ошди

Жаҳонда коронавирус билан касалланишлар сони 500 миллиондан ошди

Фото: BBC

Worldometer маълумотига кўра (12.04.2022, 16:00), коронавирус пандемияси бошланганидан буён жаҳонда вирус билан касалланишлар сони 500 097 001 тага етди.

Коронавирус пандемияси даврида 6 206 648 киши ҳаётдан кўз юмди.

Касалланишлар жами сони энг юқори мамлакатлар: АҚШ (+82 млн), Ҳиндистон(+43 млн), Бразилия (+30 млн).

Кунлик касалланиш ҳолатлари юқори мамлакатлар (кечаги маълумот): Германия (92 639), Жанубий Корея (90 928), Япония (47 876), Австралия (42 726).

Ковид оқибатида ўлим ҳолатлари энг кўп кузатилган мамлакатлар: АҚШ (1 012 461), Бразилия (661 389), Ҳиндистон(521 723).

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида вирусни юқтириш ҳолатлари 238 098 маротаба аниқланди, қурбонлар сони — 1 637, кеча 14 нафар ковид-бемор рўйхатга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг