ЖССТ: 2022 йил — COVID-19 пандемиясининг сўнгги йили бўлиши керак
2022 йил ўрталарига қадар ҳар бир мамлакат аҳолисининг камида 70 фоизини COVID-19га қарши вакцинациялаши шарт. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) расмий вакили Тарик Язаревич шундай баёнот берди.
«Агарда энг заиф қатламдан бошлаб аҳолини эмласак, пандемиянинг ўткир босқичига хотима қўйишимиз мумкин. Вакцинациялаш борасида мамлакатлар ўртасида ҳануз катта жарлик бор. Ана шу тенгсизликка барҳам берсак, пандемияни ҳам йўқота оламиз», — деди у.
«2021 йил аксариятимиз учун оғриқли йил бўлди. Бундан сабоқ чиқаришимиз керак», — дея таъкидлаган ЖССТ вакили 2022 йил COVID-19 пандемиясининг сўнгги йили бўлиши ва бирдамликда янги давр бошланишига умид билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter