Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ ҳинд вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди

ЖССТ ҳинд вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди

Фото: «The News Minute»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистоннинг Covovax вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди.

«Ҳатто янги штаммлар пайдо бўлаётганига қарамасдан, вакциналар SARS-COV-2 оқибатидаги оғир касалланишлар ва ўлим ҳолатларидан одамларни ҳимоялашнинг энг самарали воситаларидан бири бўлиб қоляпти», — деди ЖССТ бош директорининг дори воситалари ва тиббиёт анжомларини қайта малакалаш ва баҳолаш масалалари бўйича ёрдамчиси Мариангела Симао.

Ҳиндистон вакцинасига рухсат берилиши паст даромадли мамлакатларда вакцинациялаш имкониятини кенгайтиради, таъкидлади Симао.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг