Кеча Ўзбекистонда коронавирус аниқланиши бўйича рекорд қайд этилди

Кеча, 7 июн санасида Ўзбекистонда рекорд даражада кўп коронавирусга чалинганлар аниқланди. Кун давомида 237 кишида вирус топилгани хабар қилинган (Карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вилоятида – 10, Хоразм вилоятида – 8, Сирдарё вилоятида – 4).
Дастлаб эрталабки соат 10:00да 87 кишида касаллиқ аниқлангани хабар қилинди. Эътиборли томони, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган эди.
18:00 ҳолатига кўра эса яна 121 кишида вирус топилгани айтилди. Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида ва яона 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.
Тунги соат 23:00 ҳолатига кўра эса Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4331 (+29) нафарни ташкил этди.
Бу сафар касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳри ҳамда 8 нафари Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятида ва яна 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Шу билан бирга кеча кун давомида 86 бемор тўлиқ соғайиб кетгани ҳам маълум қилинган ва касалдан тузалганларнинг умумий сона 3354 нафарга етди. Ҳозирда юртимизда 960 бемор коронавирусдан даволанмоқда.
Шу кунгача жами 441 618 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 396 349 нафари карантиндан чиқарилган.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 362 нафар, стационар карантинда эса 21 907 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter