Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир Осиё мамлакати коронавирус сабаб маҳбусларни муддатидан аввал озод қилди

Яна бир Осиё мамлакати коронавирус сабаб маҳбусларни муддатидан аввал озод қилди

Фото: «Mirror»

АҚШ ва Эрондан сўнг Индонезия ҳукумати ҳам қамоқхоналардаги 30 000 маҳбусни муддатидан аввал озод қилишга қарор қилди. Бу ҳақда «Mirror» хабар бермоқда.

Катта ёшдаги маҳкумлар жазонинг учдан икки қисмини ўтаган тақдирда шартли равишда озод қилинади. Ёш ҳуқуқбузарлар эса жазо муддатининг ярмини ўтаган бўлса ҳам қўйиб юборилади.

Қарор кўпчилик томонидан ижобий қабул қилинди. Сабаби қамоқхоналардаги санитария қоидаларига зид бўлган ҳолатлар маҳкумлар орасида вирусни юқтириш эҳтимолини ошириши мумкин.

Айни дамда Индонезияда коронавирус сабаб 120дан ортиқ одам вафот этган.

Аввалроқ Эрон коронавирус туфайли 100 мингга яқин маҳбусни вақтинча қамоқхоналардан озод қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг