Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: сўнгги вақтлардаги энг паст натижа қайд этилди

Коронавирус: сўнгги вақтлардаги энг паст натижа қайд этилди

Фото: Xabar.uz

2021 йил 2 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 158561 (+689) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
25 нафари Андижон вилоятида,
15 нафари Бухоро вилоятида,
19 нафари Жиззах вилоятида,
12 нафари Қашқадарё вилоятида,
12 нафари Навоий вилоятида,
19 нафари Наманган вилоятида,
59 нафари Самарқанд вилоятида,
20 нафари Сирдарё вилоятида,
16 нафари Сурхондарё вилоятида,
73 нафари Фарғона вилоятида,
28 нафари Хоразм вилоятида,
98 нафари Тошкент вилоятида,
224 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 150350 (+583) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1099 нафарни ташкил қилди.

2 сентябрь куни 93 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24268 нафарга етди. Кеча уларнинг 212 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17046 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 180 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг