Коронавирус юқиши камаймоқда, аммо...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони нисбатан камаймоқда. Кеча юртимизда 648 нафар кишида коронавирус аниқланган, аммо 7 нафар бемор ушбу касалликдан вафот этди. Бу ҳақда ССВ маълумот бермоқда.
2021 йил 3 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159209 (+648) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 65 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 21 нафари Андижон вилоятида,
- 12 нафари Бухоро вилоятида,
- 18 нафари Жиззах вилоятида,
- 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 18 нафари Наманган вилоятида,
- 49 нафари Самарқанд вилоятида,
- 15 нафари Сирдарё вилоятида,
- 14 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 52 нафари Фарғона вилоятида,
- 14 нафари Хоразм вилоятида,
- 106 нафари Тошкент вилоятида,
- 243 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 151067 (+717) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1106 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter