Коронавирус юқтириш камаймоқда, ўлим ҳолати эса...

Кеча юртимизда 660 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
2021 йил 7 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161768 (+660) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 48 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 18 нафари Андижон вилоятида,
- 17 нафари Бухоро вилоятида,
- 21 нафари Жиззах вилоятида,
- 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 5 нафари Навоий вилоятида,
- 17 нафари Наманган вилоятида,
- 62 нафари Самарқанд вилоятида,
- 15 нафари Сирдарё вилоятида,
- 14 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 58 нафари Фарғона вилоятида,
- 18 нафари Хоразм вилоятида,
- 116 нафари Тошкент вилоятида,
- 237 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 153651 (+713) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1132 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter