Юртимизда коронавирус юқтириш ҳолатлари бироз пасайди — статистика

2021 йил 5 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83935 (+133) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
16 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 632 нафарга eтди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1422 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter