Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан соғайганлар янги беморлар сонидан анча паст бўлиб қолмоқда

Коронавирусдан соғайганлар янги беморлар сонидан анча паст бўлиб қолмоқда

2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 157872 (+736) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

82 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
23 нафари Андижон вилоятида,
13 нафари Бухоро вилоятида,
21 нафари Жиззах вилоятида,
10 нафари Қашқадарё вилоятида,
11 нафари Навоий вилоятида,
22 нафари Наманган вилоятида,
58 нафари Самарқанд вилоятида,
19 нафари Сирдарё вилоятида,
32 нафари Сурхондарё вилоятида,
72 нафари Фарғона вилоятида,
27 нафари Хоразм вилоятида,
108 нафари Тошкент вилоятида,
238 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 149767 (+494) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1093 нафарни ташкил қилди.

1 сентябрь куни 266 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24175 нафарга етди. Кеча уларнинг 258 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 16834 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 177 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг