Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг энг хавфли штамми бўйича маълумот берилди

Коронавируснинг энг хавфли штамми бўйича маълумот берилди

Фото:«Nuz.uz»

Коронавирус инфекциясининг қайси штамми энг хавфли ҳисобланади? АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус инфекцияси ва унга қарши вакцинация борасидаги саволларга жавоб берди.

Коронавирус инфекцияси бўйича маълумотлар доимий равишда ўзгариб турсада, бугунги кунда АҚШ, Хитой, Россия ва Европа давлатлари маълумотларга кўра, дунёда аниқланган ва тасдиқланиб келаётган коронавирус инфекциясининг штаммлари ичида бирламчи пайдо бўлган коронавирусга нисбатан турли хил, яъни тезроқ тарқалувчи ёки оғирроқ кечувчи хуссусиятларга эга бўлган штаммлари мавжудлиги ёритилмоқда.

Охирги тадқиқотлар натижасида «африканча» штамм энг хавфли деб тан олинган, чунки бу штамм гуморал иммунитетга қарши тура олади ва унга қарши даволашнинг таъсири пастроқ. Бу штамм билан касалланганларда коронавирус инфекцияси оғир ва ўта оғир даражада ўтади.

Лекин, шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, бу штамм бирламчи коронавирусга ва британча штаммга нисбатан секин тарқалувчандир. Шу хусуссияти билан уни учраши камроқдир.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг