Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг яширин шаклини бошидан ўтказган одамларда иммунитет борлиги тасдиқланди

Коронавируснинг яширин шаклини бошидан ўтказган одамларда иммунитет борлиги тасдиқланди

Фото: «Medikforum.ru»

Буюк Британияда Лондон университети олимлари коронавирус инфекциясининг енгил ёки яширин шаклини бошидан ўтказган одамларда узоқ муддатли иммунитет борлигини исботлашди. Бу ҳақда «Science Immunology» журнали хабар берди.

Тадқиқотчилар 136 нафар тиббиёт ходимининг қон намуналарини Т-лимфоцитлар ва антитаначаларга таҳлил қилишди. Кўнгиллилар 2020 йил мартдан бери COVID-19 инфекциясининг енгил ёки аломатсиз шаклини бошидан ўтказишган. Маълум бўлишича, 89 фоиз тиббиёт ходимида инфекцияни юқтиргандан сўнг 16-18 ҳафта ўтгач нейтраллаштирувчи антитанача бўлган. Уларнинг кўпчилигида вируснинг турли қисмларини нишонга олувчи Т-ҳужайралар ҳам қайд этилган.

Баъзи одамларда Т-лимфоцитлар кузатилган, аммо антитанача бўлмаган, бошқалари эса аксинча. Бироқ 66 фоиз тиббиёт ходимида ҳимояловчи антитаначалар юқори даражада бўлган. Т-ҳужайра реакциялари одатда COVID-19нинг классик аломатлари қайд этилган одамларда яққолроқ намоён бўлган. Аломатсиз инфекция эса заиф Т-ҳужайрали иммунитетга олиб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг