Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ковидга қарши «супериммунитет» ҳосил қилиш усули айтилди

Ковидга қарши «супериммунитет» ҳосил қилиш усули айтилди

COVID-19дан тузалгандан кейин вакцина олиш янги турдаги инфекциялардан яхшироқ ҳимоя қиладиган «супериммунитет» ҳосил қилиш имконини беради. Бу ҳақда америкалик олимлар хулоса берди.

Қайд этилишича, касаллангандан сўнг, Pfizer ёки Moderna вакцинасининг икки дозаси организмни коронавируснинг 6 та мутациясига, шу жумладан дельта ва бета вариантларига қарши самарали бўлган, катта миқдордаги «мослашувчан» антитаначаларни ишлаб чиқаришга ундайди.

«Мослашувчан» антитаначалар, шунингдек, лабораторияда махсус яратилган ва бир вақтнинг ўзида бир нечта штаммларни бирлаштирган мутацияга дош бера олган. Фақат касал бўлган ёки фақат эмланган кишиларнинг иммунитети бу инфекцияга дош беролмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг