Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Куз — COVID-19 билан «учрашиш» учун энг ёмон давр

Куз — COVID-19 билан «учрашиш» учун энг ёмон давр

Фото: НИА

Коронавирус қачон юқишидан қатъи назар оғир оқибатларга олиб келиши мумкин, аммо хавфлилик борасида кузгисига етадиган йўқ. Бу ҳақда инфекционист, вакцинолог, «Лидер-Медицина» тиббиёт маркази бош шифокори Евгений Тимаков огоҳлантирмоқда.

COVID-19нинг кузги тарқалиши грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли касалликлар билан бир пайтга тўғри келяпти.

«Аксарият одамлар, ҳойнаҳой, COVID-19 билан илк марта учрашиб бўлган. Гап уларга тушган вирус юкламасида. Агар юклама унча катта бўлмаса организм COVID-19 билан шунчаки «учрашиб», «танишади». COVID-19 билан жиддийроқ тўқнашишдан аввал эса иммунитет шакллангани маъқул. Бунга эса вакцинация ёки олдиндан касалланиш орқали эришилади», — деди шифокор «Sputnik» радиоси билан суҳбатда.

Экспертнинг таъкидлашича, касалликларнинг ёнма-ён кечишида вакцинация хавфни камайтиради. Ниқоблардан фойдаланиш эса юқумли касалликлардан ҳимоялайди.

«Ҳозир коронавирус билан ёнма-ён кузги юқумли касалликлар кириб келяпти, беморларда кетма-кет ёки бир пайтнинг ўзида инфекцион жараёнлар кузатилиши мумкин. Куз — COVID-19 билан «учрашиш» учун энг ёмон давр. Шунинг учун организмга вируслар кўп тушишидан асранишимиз керак», — қўшимча қилди Тимаков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг