Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лотин Америкаси мамлакати биринчи бўлиб болаларни коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилди

Лотин Америкаси мамлакати биринчи бўлиб болаларни коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилди

Фото: KP

Коста-Рика 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни COVID-19 га қарши эмлаш мажбурияти жорий этилган илк мамлакатга айланди. Бу ҳақда «РИА Новости» мамлакат ССВга асосланиб хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, болалар ва ўсмирларнинг манфаатларини ҳимоялаш тамойилларига мувофиқ, Вакцинация ва эпидемиология бўйича миллий комиссия барча вояга етмаганлар учун коронавирусга қарши эмланиш мажбуриятини юклади, дейилади.

ССВ маълуотига кўра, мамлакатдаги 12 ёшдан 19 ёшгача бўлганларнинг 73 фоизи коронавирусга қарши эмланган. Кичик ёшдаги болаларни эмлаш учун (2022 йил мартидан жорий этилади) Коста-Рика ҳукумати қарийб 4 миллион доза  «Pfizer» вакцинасини сотиб олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг