Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўнгги 22 ой ичида Ғазода 18 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди – UNICEF

Сўнгги 22 ой ичида Ғазода 18 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди – UNICEF

Пайшанба куни Лиссабон Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинлик болалар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шаҳар марказидаги майдонда қуролли можаро қурбонларининг исмлари баланд овозда ўқилди.

«Бу португалиялик фаоллар ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги уруш фонида кўтараётган бир қанча ташаббуслардан бири холос», – деб ёзмоқда Euronews.

Намойишнинг аксарият иштирокчилари содир бўлаётган воқеаларни «Исроил томонидан уюштирилган геноцид» деб баҳолашларини билдирган. Фуқаролар Ғазони оғир гуманитар инқироздан ҳимоя қилиш ва ҳукуматнинг Фаластин давлатини тан олиши учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирилмоқда.

UNICEF маълумотларига кўра, сўнгги 22 ой ичида Ғазо секторида 18 мингдан ортиқ вояга етмаганлар ҳалок бўлган.

Манба: ru.euronews.com

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг