Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дельта» штамми хавфли мутацияга учради

«Дельта» штамми хавфли мутацияга учради

Фото: «Depositphotos»

«Дельта» штаммининг янги мутацияси олдингисидан 10–15 фоиз юқумлироқ, Кембриждаги Сенгер институти ва Лондон университет коллежи олимлари буни аниқлашди.

Ҳозирга келиб Буюк Британияда коронавирус билан касалланишларнинг қарийб 10 фоизини янги мутация ташкил этмоқда.

Мутацияга AY.4.2 номи берилди. У бутун пандемия давридаги коронавирусларнинг энг юқумлиси бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Лондон университетининг Генетика институти директори Франсуа Баллу.

Хавотирли жиҳати, AY.4.2 Буюк Британиядан ташқарига ҳам чиққан, хусусан, хориждан Исроилга қайтган 11 ёшли болада аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг