Олег Басилашвили коронавирусга чалинди

Таниқли актёр, СССР халқ артисти Олег Басилашвили коронавирусга чалинди. 86 ёшли актёр Санкт-Петербургдаги шифохонага ётқизилганини Катта драматик театр директори Татьяна Архипова маълум қилди.

«Уни иккинчи январь куни куни коронавирус ташхиси билан 40-шифохонага ётқизишди, кеча рафиқаси ҳам касалхонага келтирилди», — деди Архипова.
Театр директори актёр ва рафиқаси жонлаштириш бўлимида эмас, балки одатий палатада эканини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter