Ўсма касаллиги бор бемор коронавирус юқтирса нима бўлади?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида ўтказилган брифинг бўлиб ўтди. Унда хасталик билан боғлиқ саволларга жавоб берилди.
Ўсма касаллиги мавжуд бўлган бемор сифатида COVID-19 тўғрисида нималарни билишим лозим? Химиотерапия оламан.
Ўсма касаллиги ва унинг даво чоралари иммун тизимини бир мунча пасайтириши мумкин, аммо даволаниш якунида кўпчилик беморларда иммун тизими қайта тикланади.
Ўсма касаллиги мавжуд бемор COVID-19 касаллиги фонида энг самарали ҳимоя йули: тавсияларга амал қилиш, яъни ижтимоий масофа сақлаш ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилишингиз лозим.
Агар сиз ўсма касаллигида ўтказилган даво чоралари COVID-19 касаллигига чалиниш хавфини ошириши хақида хавотирда бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Вирусга қарши кварц лампалари хонада 85% гача вирусларни нобуд қилиши ростми?
Коронавирус касаллигини даволаш ва беморларни олиб бориш бўйича яратилган қўлланмаларда кварц лампаларнинг ушбу вирусга қарши таъсири тўғрисида ишончли маълумотлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter