Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш чоралари ҳақида суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш чоралари ҳақида суҳбатлашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 27 март куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича икки мамлакатда кўрилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Тегишли идора ва ташкилотларнинг яқиндан ҳамкорлигида ўзаро амалий кўмаклашиш ҳамда аввало чегараолди ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятни назорат қилиш борасида олиб борилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.

Пандемиянинг савдо-иқтисодий, энергетик, транспорт-коммуникация, маданий гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларига салбий таъсирини камайтириш бўйича фаол қўшма чора-тадбирларни давом эттириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар юзага келаётган барча қийинчиликлар ва янги хатарларни муваффақиятли енгиш, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорликка доир ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг