Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Постковид синдроми»: даволаниш керак!

«Постковид синдроми»: даволаниш керак!

Иллюстратив фото

Коронавирусга чалинган ҳар бешинчи инсон «постковид синдроми»дан азият чекади, дейди иммунолог Николай Крючков.

Бундай нохуш вазиятга тушувчилар асосан кексалар ҳамда сурункали хасталиги бор инсонлар, бироқ ёшлар орасида ҳам симптомлар аниқланмоқда.

Синдромга хос аломатлар — толиқиш, уйқунинг бузилиши, хотиранинг сусайиши, депрессив ҳолат, деб ёзмоқда «Sputnik». Қолаверса, бўғимлар ва бош оғриқлари, юрак ва овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши, ўпкага оғир зиён етганидан сўнг нафас олишга қийналиш. Кўкрак ва қоринда оғриқлар ҳосил бўлиши ҳам мумкин.

Крючков COVID-19нинг бу оқибатларини даволатиш зарурлигини таъкидлаган, акс ҳолда сурункалига айланиб кетиши эҳтимолдан холи эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг