Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қандай ҳолларда коронавирусга чалинган бемор албатта шифохонага ётқизилиши керак?

Қандай ҳолларда коронавирусга чалинган бемор албатта шифохонага ётқизилиши керак?

Фото: «Pharma.net.ua»

Қандай белгилар пайдо бўлса, коронавирусга чалинган бемор албатта шифохонага ётқизилиши керак?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бу саволга жавоб берди.

Хавотирланиш ва шифокорга мурожаат қилиш учун қуйидаги симптомларни инобатга олиш лозим:

  • Ҳансираш (ҳаво етмаётганлигини сезиш) — нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;
  • Тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;
  • Қоннинг кислород билан таъминланиши 90 фоиздан паст бўлиши (бу кўрсаткич пульсоксиметр ёрдамида аниқланади);
  • Қон босимининг тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90 дан паст ёки 220 дан юқори);
  • Юрак уришининг тезлашиши — пульс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;
  • Беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;
  • Қўшимча хавф омиллари: ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар — диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйраклар сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши.
  • Оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея.

Юқоридаги ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиб, бемор стационарга юборилиши лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг