Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси ёшдагилар коронавирусдан энг кўп касалланиши маълум қилинди

Қайси ёшдагилар коронавирусдан энг кўп касалланиши маълум қилинди

ССВ матбуот хизмати мамлакатимизда рўйхатга олинган коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг ёшма-ёш таҳлили сентябрь ва октябрь ойининг ўн кунлигида қуйидагича бўлганини маълум қилди:

  • 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 16 фоиз;
  • 15-19 ёшдагилар 6 фоиз;
  • 20-29 ёшдагилар 14 фоиз;
  • 30-39 ёшдагилар 19 фоиз;
  • 40-49 ёшдагилар 13 фоиз;
  • 50-59 ёшдагилар 12 фоиз;
  • 60 ёш ва ундан катталар 20 фоиз.

Маълум қилинишича, айни пайтда Зангиота 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида 333 нафар оғир, 224 нафар ўта оғир бемор даволанмоқда.

Ушбу муассасалардаги жами беморларнинг 172 нафари 18 ёшгача бўлган болалар, 117 нафари эса ҳомиладор аёллардир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг