Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони мингдан ошди: 232 нафари тиббиёт ходимлари

Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар сони мингдан ошди, дея маълум қилди COVID-19 га қарши кураш республика штаби.
«2020 йил 10 май ҳолатига кўра республика бўйича 71 та янги СOVID-19 ҳолати қайд этилди», — деди штаб вакили.
Унинг сўзларига кўра, улардан 55 нафари яқинда Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан келган Қирғизистон фуқаролари ҳисобланади.
«РИА Новости»нинг ёзишича, шу тариқа Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар сони 1002 кишига етди, улардан 232 нафари — тиббиёт ходими, 12 киши ҳаётдан кўз юмди, 675 киши соғайиб, шифохонадан чиққан. Пандемия даврида республикада коронавирусга 65 мингта тест ўтказилган.
Касаллик тарқалгани боис мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилган. Бир қатор шаҳарлар, жумладан, пойтахт ҳам фавқулодда ҳолат тартибида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас