Сезиларли пасайиш: кеча вирус юқтирганлар 600 нафардан кам бўлди

2021 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 164364 (+594) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
19 нафари Андижон вилоятида,
14 нафари Бухоро вилоятида,
13 нафари Жиззах вилоятида,
8 нафари Қашқадарё вилоятида,
9 нафари Навоий вилоятида,
20 нафари Наманган вилоятида,
73 нафари Самарқанд вилоятида,
12 нафари Сирдарё вилоятида,
19 нафари Сурхондарё вилоятида,
57 нафари Фарғона вилоятида,
16 нафари Хоразм вилоятида,
85 нафари Тошкент вилоятида,
181 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 156495 (+585) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1153 нафарни ташкил қилди.
122 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25382 нафарга етди. Кеча уларнинг 284 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19575 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 204 нафарга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter