Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ: коронавирус бўйича аҳвол яхшиланиб бормоқда

ССВ: коронавирус бўйича аҳвол яхшиланиб бормоқда

2021 йил 28 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 154844 (+811) нафарни ташкил этмоқда. Бу сўнгги кунлардаги энг паст кўрсаткичлардан биридир. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
32 нафари Андижон вилоятида,
19 нафари Бухоро вилоятида,
23 нафари Жиззах вилоятида,
19 нафари Қашқадарё вилоятида,
16 нафари Навоий вилоятида,
25 нафари Наманган вилоятида,
76 нафари Самарқанд вилоятида,
22 нафари Сирдарё вилоятида,
30 нафари Сурхондарё вилоятида,
84 нафари Фарғона вилоятида,
29 нафари Хоразм вилоятида,
118 нафари Тошкент вилоятида,
239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1070 нафарни ташкил қилди.

28 август куни 322 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 23161 нафарга етди. Кеча уларнинг 329 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15697 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 166 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг