Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ кунлик статистикани эълон қилди

ССВ кунлик статистикани эълон қилди

Фото: ССВ

Шу йилнинг 12 сентябрь куни мамлакатимизда 578 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 488 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 850 нафар бемордан 43 511 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 953 нафар бемордан 475 нафари оғир, 231 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг