ССВ кунлик статистикани эълон қилди

Кеча юртимизда 531 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
2021 йил 13 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 165421 (+531) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 10 нафари Бухоро вилоятида,
- 13 нафари Жиззах вилоятида,
- 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 17 нафари Наманган вилоятида,
- 41 нафари Самарқанд вилоятида,
- 22 нафари Сирдарё вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 55 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 93 нафари Тошкент вилоятида,
- 214 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 157759 (+620) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1164 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter