Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна икки нафар бемор вафот этди

Тошкентда яна икки нафар бемор вафот этди

Фото: «Yandex»

ССВ хабарига кўра, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 43 ёшли Р.А. (эркак) 27 июль куни оғир аҳволда Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, барқарор стенокардия каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак-қон томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир пойтахтлик 57 ёшли Р.К. (аёл)да 21 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва шифохонага ётқизилган.

Беморга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.

Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, барқарор зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

Аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, инфекцион токсик шокдан вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг