Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияга борувчилар учун янги талаблар эълон қилинди

Туркияга борувчилар учун янги талаблар эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 декабрдан Туркияга ташриф буюраётган йўловчилар учун янгиланган талабларни эълон қилди.

Унга кўра:

Туркияга ташриф буюраётган 6 ва ундан юқори ёшдаги авиайўловчилар 30 декабрдан бошлаб, COVID-19 учун PZR SARS-COV-2 усули билан, Туркия чегарасини кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин топширилган тест натижалари маълумотномасини мажбурий равишда тақдим этишлари лозимлигини эълон қилди.

PZR SARS-COV-2га манфий натижали ПЗР-тестни тақдим этмаган йўловчилар чегарани кесиб ўтишда кўрсатилган (уй, меҳмонхона ва бошқа) манзил бўйича 7 кунлик карантинга олинади. Туркиядаги яшаш манзилини кўрсатмаган шахслар, Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган жойларга жойлаштирилади.

7 кунлик карантиндан сўнг ПЗР-тести мусбат натижа берган йўловчилар Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги талаблари асосида даволанадилар.

Мазкур чоралар 2021 йилнинг 1 мартига қадар амал қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг