Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия пандемияга қарши курашда АҚШнинг иккита катта хатосини айтди

Германия пандемияга қарши курашда АҚШнинг иккита катта хатосини айтди

Фото: «Focus»

Оқ уйнинг иккита катта хатоси туфайли АҚШ дунёдаги жамики давлатлардан кўра коронавирусдан энг кўп зарар кўрди, деб ёзади «Focus» олмон журнали.

Нашрнинг таъкидлашича, энг аввало, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳаддан ташқари оптимистик прогнозлар ва ишончсиз статистик маълумотларга таяниб катта хатога йўл қўйди.

Расмийлар мамлакатдаги эпидемия Италияда бўлгани каби апрель ойида пасаяди деган прогнозларга ишониб қолишди. Лекин, афсуски, бундай бўлмади.

Ҳар бир штатга алоҳида равишда пандемияга қарши курашни таклиф этиш иккинчи асосий хато бўлди.

Бир томондан, бундай қарор Республикачилар партиясининг сиёсий қарашларига мос келарди. Улар иложи борича кўпроқ ҳокимиятни Вашингтондан узоқлаштириб, штатларга тўплашни хоҳлашганди, дейилади 20 июлги материалда.

Бошқа томондан, бу коронавирусга қарши кураш жавобгарлигини ўзидан соқит қилишга уриниш эди, деб ҳисоблайди нашр экспертлари. Бунга штатлар учун ишлаб чиқилган режалар далолат беради: уларни бажарганда федерал ҳукумат жорий этган чекловларни олиб ташлаш мумкин.

Аммо чекловларни енгиллаштириш шартлари мажбурий аҳамиятга эга бўлмаган. Натижада Техас ва Аризона каби штатлар барча шартларни бажармасдан карантинни бекор қилди.

Пировард натижада касалланишнинг пасайиши ҳақидаги прогнозлар ўзини оқламади. Пандемия бутун мамлакатга янги куч билан зарба берди. АҚШда кунига 60 мингталаб коронавирусга чалинганлар қайд этилмоқда.

«Worldometer» портали хабарига кўра, мамлакатда COVID-19 ташхиси қўйилган қарийб 145 минг бемор вафот этди. Касалланганлар сони эса 4 миллиондан ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг