Вазият яхшилангани йўқ — ССВ кечаги статистикани эълон қилди
Кеча юртимизда 966 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
2021 йил 13 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142124 (+966) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 88 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 37 нафари Андижон вилоятида,
- 25 нафари Бухоро вилоятида,
- 68 нафари Жиззах вилоятида,
- 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 21 нафари Навоий вилоятида,
- 40 нафари Наманган вилоятида,
- 96 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 91 нафари Фарғона вилоятида,
- 43 нафари Хоразм вилоятида,
- 101 нафари Тошкент вилоятида,
- 209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 970 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter