Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халат эмас, ахлат халта!

Халат эмас, ахлат халта!

Фото: «Minval.az»

Нью-Йоркда Бруклин тиббиёт маркази шифокор ва тиббиёт ходимлари тиббий халат ўрнига ёмғирпўш ва ахлат учун мўлжалланган халталарни кийишга мажбур бўляпти, дейди «CNN» телеканалига «SUNY Downstate Medical Center» тиббиёт маркази президенти Уэйн Райли.

Унинг айтишича, муассасада тиббиёт ходимлари учун халатлар бор-йўғи бир ярим кунга етади.

«Давлат қачон бизни таъминларкан деб кутиб ўтиролмаймиз. Маълумки, давлат захиралари тугаб бормоқда. Шу боис биздан топқирлик талаб этилади», — дея Райлининг сўзларини келтирган телеканал.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг